Аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида таъмирланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, республика аэропортлари давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилинади.

Бунда тегишли ишларни бажариш учун уч йилга қуйидаги имтиёзлар берилади:

хусусий шериклар олиб кириладиган транспортлар, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар божхона божидан;

транспортлар ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади;

хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;

аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг