АDM Global янги Кia Sonet шаҳар кроссовери нархларини эълон қилди  

Бизнес

image

Жорий йилнинг 1 апрель куни Кiа Uzbekistanʼнинг расмий сайтида кроссоверларнинг ўз линиясидаги энг ихчам модели саналган Sonetʼнинг нархлари эълон қилинди. Ушбу кроссовер Ўзбекистон ҳудудида, пайвандлаш ва кузови бўялишидан тортиб, то автомобилларнинг сўнгги синовдан ўтказилишигача бўлган жараёнларни ўз ичига олувчи тўлиқ технологик цикл (SKD) бўйича ишлаб чиқарилаётган Кiаʼнинг илк модели ҳисобланади. Автомобиль Ўзбекистонда учта комплектацияда, моделга олдиндан буюртма беришни бошлаш даврида махсус нарх бўйича тақдим этилади:

  • Classic –  189 900 000 сўм
  • Luxe –  222 900 000 сўм
  • Prestige –  239 900 000 сўм нархларда.

Кia Sonet – ихчам замонавий шаҳар кроссоверидир. Ушбу сўнгги урфдаги кроссовер замонавий дизайн, қулайлик ва илғор технологияларни таклиф этиб, булар уни ёш ва ўзини ҳурмат қилувчи инсонлар орасида машҳур смарт-кроссоверга айлантиради. Кичик ўлчамларига қарамай, Sonet таниқли бўлган “Йўлбарс табассуми” радиатор панжарасига ҳамда “юрак уриши” услубидаги ёруғликдиодли оптикасига эга. Sonetʼнинг сўнгги урфдаги қиёфаси эътиборни ўзига жалб этади, “йўлтанламас” элементлар эса унга янада дадил ва қатъиятли кўриниш бахш этади. Катта, 205 мм.га тенг ер сатҳидан баландлиги туфайли, Sonet учраши мумкин бўлган деярли ҳар қандай вазиятда ўзингизни ишончли ҳис қиласиз. 

Sonetʼнинг интерьери кўплаб жозибали ечимларга эга. У ўзида замонавий “интеграциялаштирилган” қурилмалар панели ва мультимедиа тизимининг экранини, рангни танлаш имкониятига эга бўлган интерьер зоналарининг ёритилишини, мобил қурилмаларни симсиз зарядлаш панели ва USB улагичларининг мавжудлигини уйғунлаштиради. Sonet, шунингдек, кичик кроссоверларда камдан кам ҳолларда учрайдиган премиум тоифасидаги Bose аудио тизимини таклиф этади. Узунлиги –  4120 мм, кенглиги –  1790 мм ва баландлиги –  1625 мм (томдаги рейлингларни ҳисобга олган ҳолда –  1642 мм) бўлган ўзининг ихчам ўлчамларига қарамай, Sonet иккинчи қатор ўриндиқларининг оддий ҳолатида етарли даражада катта бўлган 392 литр ҳажмли юкхонага эга.

Кia Sonet – яхши мувозанатли ва техник жиҳатдан мукаммал автомобиль бўлиб, вақт синовидан ўтган, максимал қуввати 115 от кучига тенг бўлган тўрт цилиндрли 1,5 MPI бензинли двигатель билан жиҳозланган. Двигатель олти поғонали механик трансмиссия ёки автоматик узатиш қутисига тақлид қилувчи ва двигатель айланишларини оптимал оралиқда сақлайдиган “интеллектуал” вариаторли IVT билан жуфтликда ишлайди. Шунингдек, автомобилни ҳайдаш услуби ва йўл шароитларига янада аниқроқ мослаштириш учун ҳаракат режимларини танлаш тизими мавжуд. Кiа Sonetʼнинг барча тақдим этилаётган комплектациялари олд приводлидир.

Кia Sonetʼнинг базавий жиҳозланиши кузов рангида бўялган ён кўзгулар корпуслари ва эшик тутқичларини, радиатор панжарасидаги қора порлоқ ҳамда олд ва орқа бамперлардаги кумуш ранг қўшимчаларни, марказий тирсак таянчини, ҳайдовчи учун кўзойнак қутиси ва иккинчи қатор ўриндиқлари учун чироқни, юкхона бўлмаси ёритилиши ва токчасини, барча эшиклардаги ойна кўтаргичлар электр приводини, руль устунининг баландлик бўйича созланиш имкониятига эга кўп функцияли руль чамбарагини, масофадан бошқарилувчи марказий қулфни, 4 динамикли аудио тизимни, иммобилайзерни, мобил қурилмаларни улаш учун Bluetooth  модулини назарда тутади. Комплектациясидан қатъи назар, ёруғ диодли фаралар ва кундузги юриш чироқлари, габарит чироқлари ва орқа чироқлар ўрнатилади.

Classic комплектациясида кроссовер олти босқичли механик узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Автомобилнинг 100 км/соат тезликка тезлашиши 10,6 сонияга тенг, комбинацияланган циклдаги ёқилғи сарфи 6,5 л/100 км. Sonet Classic кондиционер билан жиҳозланади, ўриндиқлар комбинацияланган (мато/сунъий чарм) қопламга эга. 215/60Р16 шинали штампланган пўлат дискли 16 дюймли ғилдираклар ўрнатилади.

Kia Sonet Luxe вариаторли трансмиссияга эга бўлиб, 100 км/соат тезликка 11 сонияда тезлашади, ёқилғи сарфи – 100 км учун 6,2 литр. Кроссовер томдаги рейлинглар, туманга қарши фаралар ва хромланган ташқи тутқичлар билан жиҳозланган. Ҳайдовчи ўриндиғи қўшимча равишда баландлиги бўйича созланишга эга. Шунингдек, ушбу комплектацияга двигателни ишга тушириш тугмаси бўлган Smart Key калитсиз кириш тизими, автоматик иқлим назорати, круиз-бошқаруви ва Android Auto ва Apple Carplayʼни қўллаб-қувватловчи 8 дюймли рангли дисплейли ҳамда 6 та динамикли мультимедиа тизими киради. Кроссовер, шунингдек, орқа парковка датчиклари, динамик маркировка чизиқлари бўлган ортни кўриниш камераси ва ёруғлик датчиги билан ҳам жиҳозланган.

Kia Sonet, Prestige Maksimal комплектациясида ойна ости чизиғи хромланган молдинглари, 215/60Р16 шинали 16 дюймли енгил қотишма дискли ғилдираклар, томдаги электр приводли люк, ташқи ортни кўриш кўзгуларнинг букланиши электр приводи, қизил чокли сунъий чарм билан безатилган ўриндиқлар, олд ўриндиқларнинг вентиляцияси тизими, чарм қопламли руль ва трансмиссия селектори дастаги, электрохромли (ўз-ўзидан хиралашадиган) ESM салон кўзгуси, Авто функцияли ҳайдовчи эшигининг ойна кўтаргичи, интерьер жабҳаларининг динамик ёритилиши, педаллардаги металл қопламалар, 4,2 дюймли дисплейга эга Supervision қурилмалар панели, Drive Mode Select ҳайдаш режимини танлаш тизими, олд парковка датчиклари, 7 динамикли Bose аудиотизими ва марказий консолдаги мобил ускуналарни симсиз зарядлаш панели билан жиҳозланган.

Таъкидлаш жоизки, Кia анъанавий равишда асосий эътиборни хавфсизликка қаратади. Sonetʼнинг кузови бардошли пўлатдан, жумладан, юқори чидамли ва ўта юқори чидамли навларидан тайёрланган. Автомобиль олд хавфсизлик ёстиқчалари билан, Prestige конфигурацияси эса ён хавфсизлик ёстиқчалари ва пардачалари билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомобиль тормоз блокировкасига қарши тизим (ABS), курс барқарорлиги тизими (ESC), қияликда қўзғолишга ёрдам тизими (HAC), шиналардаги босимни назорат тизими (TPMS) ҳамда ISOFIX болалар ўриндиғининг маҳкамланиши ва ҳаракатланиш пайтида эшикларни автоматик қулфлаш каби хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.

Ихчам Sonet кроссоверларига Кiаʼнинг жозибадор анъанавий завод кафолат шартлари амал қилади. Ишлаб чиқарувчи қай бири биринчи келишига кўра 5 йил ёки 150 000 километр юришга кафолатни тақдим этади.

Телефон: +998 (55) 500-83-33

Сайт: kia.uz

Instagram: @kia__uzbekistan

Telegram: t.me/kia_rasmiy

Telegram-бот: t.me/kiauzbekistanbot

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг