Абитуриентлардан йиғилган 53 млрд сўм пуллар нималарга сарфланди?
Жамият
−
07 Август 2020
9148Давлат тест маркази томонидан ўтган йилдан бошлаб аввалги йиллардан қолган абитуриентлар ОТМга ҳужжат топшириш жараёнида ЭКИҲ (ҳозирда Базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 50 фоизи миқдорида тўлов қилиши белгиланган.
Статистик маълумотларга кўра, 2019-2020 ўқув йилининг ўзида ОТМга 1,3 млн атрофида абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 700 минг нафардан ортиғи биринчи ҳужжат топширган, қолган 500 мингдан ортиғини ОТМга кира олмаган ёшлар ташкил қилган ва улар тўлов амалга оширган. Якунда эса 53 млрд сўм йиғилган. Ҳўш, улардан олинган маблағлар нималарга сарфланди.
QALAMPIR.UZ мухбири мазкур масала юзасидан ДТМ расмийларини саволга тутди. Саволга ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, бу маблағлар Давлат тест марказининг жамғармасига келиб тушади ва у жамғармадаги пуллар нималарга сарфланиши алоҳида белгилаб қўйилган. Шунингдек, жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимлар малакаси оширилган ва ДТМнинг моддий техник базаси янгиланган.
“Ўтган йилнинг ҳисобини олиб қарайдиган бўлсак ҳодимларимизнинг 70 нафарга яқини соҳаси бўйича чет элда малака ошириб келди. Давлат тест марказига янги чоп этиш технологиялари олиб келинди. Бизда бир йил ишлатилган технологияларни кейинги йилга ишлатиб бўлмайди, ёки тўлиқ янгидан таъмирлаш керак бўлади”, деди Сардор Ражабов.
Аммо тест жараёнининг шаффоф ўтиши ва инсон омилини камайтириш учун янги техникалар олиб келингани ҳақида ҳеч қандай маълумот айтилмади. Тўғри, ДТМ абитуриентлардан йиғилган пулларнинг 16 млрд сўмга яқини нималарга сарфлангани ҳақида маълумот берганди.
Маълумот учун, бу йилги тест синовларидан 10 кун аввал ҳар бир абитуриентнинг телефонига “SMS” хабарнома келади ва абитуриент қаерда ва қайси пайт тест топширишини аниқ билиши мумкин бўлади. Тест нажалари эса ҳар доимгидек, тест тоширилган кунинг эртасига эълон қилинади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси