Абитуриентлар диққатига: эртага Фарғона водийсида ёмғир ёғиши мумкин
Жамият
−
02 Сентябрь 2020
5569Гидрометрология марказининг хабар беришича, эртага, 3 сентябрь куни Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18…+20°, кундузи +32...+34° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17…+22°, кундузи +30...+35° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25°, кундузи +32...+37° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15…+20°, кундузи +30...+35° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25°, кундузи +32...+37° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15…+20°, кундузи +25...+30° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво ўзгариб туради, республика тоғ олди ва тоғ ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11…+16°, кундузи +18…23° бўлади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси