“Бойсун” ТЗ назорати Президент Администрацияси раҳбарига юкланди
Жамият
−
15 Август 2019 11645 1 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус туризм зоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда туризм зоналарини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишнинг батафсил режасини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.
Туризм зоналарида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат:
“Зомин” бўйича – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор ЎктамовичУмурзоқов;
“Нанай” бўйича – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Жуманиёзовоич Раматов;
“Бойсун” бўйича – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Шаҳоббидинович Низомиддинов зиммасига юкланди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль