Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш кенгаши ташкил этилади

Жамият 661
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида"ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш кенгаши ташкил этилиши белгиланди.

Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ва чора-тадбирларнинг ҳар бир вилоятда, туманда (шаҳарда) амалга оширилишини ҳамда масъуллар томонидан уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

аҳоли, энг аввало, ёшлар орасида тиббиёт ва таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда соғлом оилани шакллантириш, ўсмирлар, айниқса, ўсмир қизлар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;

оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тизими муассасалари фаолиятини чуқур таҳлил қилиш, ушбу йўналишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ишини мувофиқлаштириш, оналар ва болалар касалланиши ҳамда ўлимини камайтириш бўйича таъсирчан механизмларни ўз ичига олган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4
Рейтинг: 2.5
t
×
×