Аҳмадбой: Камбағални бой қилганман, бой (янаям) бой бўлган (видео)
Интервью
−
20 Май 2019
30543Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 май куни Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев (Аҳмадбой) ва унинг шерикларига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етди ва жиноятчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган эди.
QALAMPIR.UZ мухбири суд якунида Аҳмаджон Турсунбоевдан эксклюзив интервью олди. Биз сизга уни тўлиқ ҳавола этамиз.
Суд ҳукмидан розимисиз?
– Мен норозиман деяётганим йўқ, суд ҳукмидан. Мен битта нарсани илтимос қилмоқчиман. Фуқаролар пулни ўз хоҳиши билан олиб келган. Уларни ҳеч ким мажбурламаган. Лекин, фуқаролар сал худодан қўрқсин. Ўн минг пулини 20 минг, 25 минг қилиб олган. Инсофам керакда, уларгаям. Йўқ нарсани уйимни сотдим, жойимни сотдим деб туҳмат қилмасин. Худодан қўрқсин.
Сиз ўзингизни қонун доирасида ишлаганман деб биласизми?
– Менми, ўзим учун тўғри иш қилганман, фуқароларни алдамаганман. Фуқаролар ўз хоҳиши билан пул олиб келган. Фуқаролар кўпайгандан кейин, мен мажбур бўлганман фирмани қонуний қилиб, мана шундай ишлашга, бировни алдаб пулини олмаганман. Сан худодан қўрққин. Ўн минг пулини 20 минг қилиб оляпти. Йўқ нарсани бор деб туҳмат қилмасин. Порталга бориб ўзидан-ўзи йўқ нарсаларни гапирмасин. Уйимни сотдим, молимни сотдим, деб. Ўз хоҳиши билан берган. Қайси одам ўзингиз ўйланг, 10 минг долларни 20 минг доллар қилиб оляпти. Банкка борса банк буни ҳаётда қилиб бермайди. Бир йилда банк 10 мингингизни 12 минг қилиб беради, тўғрими? Икки минг қўшиб беради. Сал мундоқ ўйлашсин. Ўз хоҳиши билан олиб келган. Уйда ўтирганда ўйлаб гапирган. Биринчи 5000 доллар пулини беришдан олдин 5 минг пули бўлса, беш мингини олиб келган. Борини тикмаган одамлар. Одамлар сал худодан қўрқсин. Мақсади пулни пул қилиб олиш бўлган. Мен битта нарса қиламан. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан минг бор узр сўрайман. Мен шу одамдан ёрдам сўрайман. Менга шу одам ёрдам беришини хоҳлайман. Мақсадим тўғри ишлаш бўлган, бировни алдаш бўлмаган ниятим. Мен ферма қураётгандим, жой қилаётгандим. Ҳаммаси шу фуқароларни пулига, ишлаб ҳаммасини қайтариш бўлган, еб кетиш бўлмаган менда.
Демак аппеляцияга бермайсиз?
– Аппеляция! Мен ёзмайман.
Чиққандан кейинги режаларингизни ўйлаб қўйганмисиз?
– Аллоҳ насиб қилса, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович авф этсалар, худо хоҳласа, чиқиб мен ферма, чорва, паррандачиликни қиламан. Халққа фойдам тегсин мени. Мен ўша пайтда ишлаганимдаям фойдам теккан, зиёним тегмаган одамларга. Камбағални бой қилганман, бой (янаям) бой бўлган. Ҳеч ким мендан зиён қилмаган. Энди ҳаёт шу, мана шунақа бўлиб қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь