9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ўзгидрометга кўра, қуйидаги ҳудудларда сел келиши ёки сув тошқини кузатилиши мумкин:

•  Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

•  Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музрабод туманларида;

•  Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшрабод, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

•  Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

•  Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

•  Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

•  Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

•  Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

•  Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг