8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги қишлоқлар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:

  • олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги;
  • Халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга йўл, коммуникация тармоғи ва ижтимоий соҳа бўйича йўлланган мурожаатлар сони;
  • аҳоли ва тадбиркорларда ўз ҳудудини ободонлаштириш ташаббусининг мавжудлиги;
  • “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи”, “Туризм овули” мақомига эга экани.

Қарорга кўра, 2021 йилда жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди.

Дастурлар доирасида, жумладан: 

10 114,4 км ички йўллар қурилади ва таъмирланади;
765 км пиёда йўлаклари қурилади;
615 та боғча, 1 030 та мактаб, 376 та тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилади;
710 та маҳалла биноси, 114 та маҳалла гузари, 27 та маданият марказлари қурилади ва таъмирланади;
345 та автобекатлар қурилиб, таъмирланади, 104 та янги жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилади;
1 867 та спорт майдончаси, 490 та болалар майдончаси, 43,5 км узунликдаги велосипед йўлаклари барпо этилади;
45 376 та якка тартибдаги уй-жойлар, 1 323 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланади, шунингдек 6 500 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг