8 ҳудудда 300 яқин одамда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 30 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 287 нафарга ошиб, 22 872 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 58 нафари Тошкент шаҳридаги карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 116 нафари Тошкент вилоятида, 43 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, яна 11 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 803 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекисстонда

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар