7 та ҳудудда яна 238 та бемор аниқланди
Жамият
−
14 Август 2020
10315Бугун, 14 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 238 нафарга ошиб, 33 561 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 132 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 105 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 27 нафари Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида);
•
• 35 нафари Самарқанд вилоятида;
• 32 нафари Тошкент вилоятида;
• 12 нафари Наманган вилоятида;
• 11 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 10 нафари Сирдарё вилоятида;
• 6 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 6 130 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси