7 ойда энг кўп оила қайси ҳудудда бузилгани айтилди

Жамият

image

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон бўйича 28 507 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони:

• Қорақалпоғистон Республикасида – 1216 та;
• Андижон вилоятида – 2896 та;
• Бухоро вилоятида – 1605 та;
• Жиззах вилоятида – 954 та;  
• Қашқадарё вилоятида – 2270 та;
• Навоий вилоятида – 836 та;
• Наманган вилоятида – 2499 та;  
• Самарқанд вилоятида – 3041 та; 
• Сурхондарё вилоятида – 1608 та; 
• Сирдарё вилоятида – 1041 та;
• Тошкент вилоятида – 2971 та;
• Фарғона вилоятида – 2955 та; 
• Хоразм вилоятида – 1183 та; 
• Тошкент шаҳрида – 3432 та.

Аввалроқ, 2022 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон бўйича 5 501 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг