6G интернетини тарқатиш учун одамлардан антенна сифатида фойдаланиш мумкин

Технология

image

Америка Қўшма Штатларидаги Массачусетс университети олимлари 6G интернет тармоғини тарқатиш учун одамлардан антенна сифатида фойдаланишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Теchcult” сайти хабар берди.

Олимларнинг фикрича, 6G интернети жорий этилиши билан одамлар унинг ажралмас қисмига айланиб қолади. Жараён VLC (бепул ва очиқ платформа) технологияси имкониятларини кучайтириш натижасида амалга ошади. Бу техналогиянинг кучайишига сабаб бўлувчи энг яхши манба инсон танасидир. Бу ҳолатда одамлар тўғридан-тўғри интернет қабул қилувчи антенналарга айланиши мумкин.

Интернет алмашинув жараёни икки предмет ўртасида бўлиши керак, акс холда коинотга тарқалиб кетади. Олимлар буни инобатга олган ҳолда махсус билагузук яратишни ҳам таклиф қилди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

интернет 6G антенна билагузук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг