60 минг долларни “ухлатган”ликда айбланган ўзбекистонлик Истанбулда ушланди
3-саҳифа
−
10 Сентябрь
4703Бугун, 10 сентябрь куни фирибгарликда айбланиб, қидирувга берилган Дониёржон Муродил ўғли Муқимжонов Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилда Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 2022-2023 йилларда ишончга кириш йўли билан ўзгаларнинг умумий ҳисобда қарийб 60 (олтмиш минг) АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўллари билан ўзлаштирганликда айбланиб, 2023 йилдан буён қидирувда бўлган 32 ёшли Дониёржон Муқимжонов Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
Бугун, 10 сентябрь куни у Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.
“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2021 йилдан буён қидирувда бўлган Шаҳноза Сайидмуродовна Раҳматова Истанбул шаҳрида қўлга олинганди.
LiveБарчаси