6 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши давом этади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Эртага, 6 декабрь куни Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қор ёғиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ҳамда куннинг биринчи ярмида қор ёғади. 

Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража илиқ бўлади. Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида кечаси 13-15 даража совуқ, баъзи жойларда 20 даражагача совуқ бўлади.

Шунингдек, ҳафта охиригача мамлакат бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 7-8 декабрь кунлари баъзи жойларда бироз қор ёғади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

580

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made