58 яшар онахон метро рельсига йиқилди
Local
−
11 July 2019 5219 1 minute
Бугун, 11 июль куни соат 16:00 атрофида 58 яшар онахон Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида поезд рельесига йиқилиб тушди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Станция ходимларининг тезкор ёрдамлари натижасида 1961 йилда туғилган К.В. платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилган. У ўзини метрога тушган вақтида боши айланганлигини айтган.
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмагани айтилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ йўловчилардан иссиқ кунларда эҳтиёт бўлишларини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига нисбатан чораларни кўришларини сўрамоқда.
Live
All