500 йил муз тубида ётган болалар жасади ўрганилмоқда
Олам
−
13 Ноябрь 2019
57735Археологлар бундан 20 йил аввал муз остидан топилган 500 йиллик болалар жасадини ўрганишга киришди. Тахминларга кўра жасад 14-15 ёшли ўспирин қизга тегишли. Жасаднинг муз ичидалиги яхши сақланишига ҳисса қўшган.
Унинг ёнида яна икки ёш қурбоннинг музлатилган жасадлари топилди: бири етти ёшли бола, иккинчиси олти ёшли қизалоқ. Анъанавий ДНК таҳлилининг ўрнига, олимлар тўқималардаги оқсилларни текшириб кўрди ва соғлом қизда сил касаллигига ўхшаш бактериал ўпка инфекцияси борлиги аниқланди. Бундай инфекция биринчи марта мумияда аниқланган.
New-York университетининг тадқиқотчиси Анжелика Кортелс бошчилигидаги гуруҳ мумия (“Қиз” деб номланган) намуналарини ўрганишди. Ноёб мумия 1999 йилда Аргентина ва Чили чегарасида денгиз сатҳидан 6739 метр баландликда кўтарилган Ллуллаиллаcо вулқони ёнида топилган.
Уч мумия топилди, улар мисрлик “шерикларидан” фарқли ўлароқ, чуқур музлатилган. Этти ёшли боланинг жасади ҳам ўрганилган, аммо олимлар ҳали олти ёшли қизчанинг қолдиқларини текширишга қарор қилишмаган.
Балки учта болани қурбон қилишган бўлишлари ҳам мумкин. Бу уларнинг ёнидаги экспонатлардан далолат беради: олтин, кумуш, кийим-кечак, озиқ-овқат идишлари ва номаълум қушларнинг оқ патлардан ясалган бош кийим. Тарихчиларнинг таъкидлашича, болалар гўзалликлари учун танланган (бундан ташқари, болалар катта ёшлиларга қараганда беғубор бўлиши ҳисобга олинган бўлиши ҳам мумкин).
Аслида инклар кўп ҳолларда болаларни қурбон қилишмаган. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики: болаларни қурбон қилишдан олдин, улар йил давомида “олийсифат” маҳсулотлари – маккажўхори ва қуритилган лама гўшти билан озиқлантирилган, бунгача эса улар одатда картошка ва сабзавотлардан иборат деҳқон таомларини истеъмол қилишган.
LiveБарчаси