5 дақиқада Beeline'ни портлатиш билан таҳдид қилган шахс ушланди

Жамият

image

Номаълум шахс Beeline уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, компанияни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Воқеа кеча, 4 апрель куни содир бўлган. Номаълум шахс Beeline уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақамини ёқмаса, компанияни портлатиб юборишини айтиб, алоқани узиб қўйган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан тезкор аниқлов тадбирлари олиб борилган. Натижада ушбу қўнғироқни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Нурафшон МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи В.М. маст ҳолда, алоқа тармоғи яхши ишламаганлиги сабабли қўнғироқ қилганлиги аниқланиб, В.М. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг