UzAuto Motors конвеерларида 4 000 000 автомобиль ишлаб чиқарилди
Бизнес
−
07 Ноябрь 2022
112045 ноябрь куни UzAuto Motors жамоаси учун алоҳида ўзгача кун бўлиб тарихга мухрланди. Завод конвееридан тўрт миллионинчи автомобиль чиқди.
Ушбу автомобиль Асака автозаводида жорий йилнинг июль ойидан ишлаб чиқарилиши бошланган маҳаллий кроссовер Chevrolet Tracker бўлганлиги рамзий маънога эга.
Бундай натижага саноат таркибидаги барча корхона жамоасининг профессионал ва мувофиқлаштирилган иши туфайли эришилди. Корхона конвеерларида нафақат автомобиль, балки кўплаб бутловчи қисмлар чиқарилади. UzAuto Motors'нинг бу ютуғи нафақат Асакада, балки Тошкентда двигатель ишлаб чиқариладиган UzAuto Motors Powertrain заводида, UzAuto Motors'нинг Хоразм вилояти Питнакдаги заводида, шунингдек, автомобиллар учун турли хил бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳам нишонланмоқда.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундан олдинги 3 000 000 инчи автомобилга эришиш учун 22 йил керак бўлди. 4 000 000 га эришиш учун атиги 4 йил етди. Буларнинг барчаси автомобилсозлик саноатининг трансформация қилингани ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш, модернизация қилиш, шунингдек, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш туфайли амалга оширилди.
Кўп ишлар қилинди, аммо, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар ҳам талайгина. 2023 йилда компания 500 000 автомобиль ишлаб чиқаришни мақсад қилиб қўйди. Кейинчалик бу кўрсаткич 1 000 000 кўтарилади. Олдинда бизни энг кутилган Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқариш ва Марказий Осиё мамлакатларида янада кенгайтириш кутмоқда. Вазифа қийин, аммо буни мамлакат раҳбарининг кўмаги ҳамда бутун саноат жамоасининг фидокорона меҳнати туфайли амалга ошириш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси