“$330 млн кредит ҳаракатсиз турибди”. Президент нарх-навони барқарор ушлаш йўлларини айтди

Жамият 6709
image

Қиш-баҳор ойларида бозорларда мева-сабзавотлар нархи барқарор бўлиши учун сақлаш ва ташиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарур. Бу масалалар бўйича лойиҳалар учун барча шароитлар яратиб берилади. Бу ҳақда бугун, 5 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.

Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда четдан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган 140 миллион доллар узоқ муддатли маблағлар банкларда ҳалигача ўзлаштирилмаган. Яна 330 миллион доллар тайёр кредит линиялари йил бошидан бери ҳаракатсиз турибди.

“На банклар, на лизинг компаниялари раҳбарлари, на ҳокимлар бу маблағларни тадбиркорларга бериш бўйича жон куйдирмаяпти”, дейди Президент.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу маблағларни ўзлаштириш бўйича ўзининг лойиҳаларини тақдим этиш топширилди.

Янги лойиҳаларни ишга туширишда “Агролизинг” акциядорлик жамияти умуман ишламаётгани танқид қилинди, унинг фаолиятини тўлиқ трансформация қилиб, деҳқон ва фермерларга молиявий кўмакчи бўладиган тизимга айлантириш топширилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:

•    келгуси бир йилда ҳудудларда маҳсулотни сақлаш бўйича 200 минг тонна қувватларни ишга тушириш;

•    100 миллион доллар ҳисобидан интенсив боғлар ва сабзавотчилик, сақлаш омборлари, қадоқлаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини бошлаб, тадбиркорларга лизингга беришни йўлга қўйиш; 

•    барча вилоятларда иссиқхона эгаларига енгилликлар бериш бўйича қарор лойиҳасини киритиш; 

•    аграр соҳада молиялаштириш, кредит, лизинг  ва суғурта тизимини тўлиқ янгилаш бўйича қарор лойиҳасини тақдимот қилиш топширилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 266
Рейтинг: 3
t
×