31 минг тонна озиқ-овқат ортилган икки кема Украинадан Италия ва Туркияга йўл олди

Олам

image

Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштирувчи марказ кеча, 19 август куни иккита кеманинг Украина портларидан жўнаб кетишини маъқуллаган. Ушбу икки кема бугун, 20 август куни йўлга чиққан. Бу ҳақда марказ баёнотида айтилади. 

Маълумотларга кўра, “Zumrut Ana” кемаси Черноморскдан Италиянинг Венеция шаҳрига йўл олган. Унинг бортида 6,3 минг тонна кунгабоқар ёғи борлиги қайд этилган. Бундан ташқари, “Ocean” кемаси Туркиянинг Мармара шаҳрига 25 минг тонна буғдой билан йўлга чиққан.

Шунингдек, 19 август куни марказ вакиллари Украина портларидан жўнаб кетаётган 4та кемани (Petrel S, Sara, Efe, Ramus) ва Украинага йўл олган иккита кемани (Pretty Lady, Bellis) текширишган. Бугун, 20 август куни яна иккита текширув ўтказилиши режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 августидан 19 августгача Украинадан озиқ-овқат экспортининг умумий ҳажми 656 349 тоннани ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг