3 йилда қанча одам Ўзбекистон фуқаролигини олгани маълум бўлди
Жамият
−
12 Октябрь 2019
4675Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўра, 2016 йил декабрь ойидан буён Ўзбекистонда яшаётган фуқароларнинг 8 минг 348 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлди. Бунда 1992 йили қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонун ва Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддасидаги 22-банд асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Мазкур ҳужжатлар асосида Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш борасида қабул қилинаётган Президент фармонлари сони йилдан йилга ошиб бормоқда.
Хусусан, 2016 йилда бошланган ушбу тадбир учун бир мартта Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони қабул қилинган бўлса, 2017 йилда 10, 2018 йилда 15, жорий йилнинг ўтган даврида эса 21 та фармон ижроси таъминланди.
Айни вақтда уларнинг ҳаммаси фуқаролик паспортига эга.
LiveБарчаси