3 кунлик чақалоқ -20 даража совуқда кўчага ташлаб кетилди
Олам
−
13 Январь 2022
82670Россиянинг Новосибирск вилояти Сосновка қишлоғидаги ташландиқ йўлнинг ёқасида тухум қутисига ташлаб кетилган чақалоқ топиб олинди. Ўсмирлар гўдакни ҳаво ҳарорати -20 даражагача тушиб кетган вақтда, кечаси топиб олишган. Вазиятдан хабар топган ота-оналардан бири чақалоқни дарҳол шифохонага олиб борган.
Қайд этилишича, чақалоқнинг жинси қиз бола ва ҳозирда уни ташлаб кетган онасига нисбатан жиноят иши очилиб, қидирувга берилган.
Ўсмирлардан бирининг ота-онаси чақалоқни боқиб олмоқчи ҳам бўлган, аммо улардан боланинг ҳақиқий ота-онаси топилгунича кутиб туриш сўралган.
Болалар йўл четида ётган картон қутига телефон чироғини тутиб қарашганида, адёлга ўралган чақалоқ ва унинг ёнидаги бўш ичимлик идишига кўзлари тушган. Шундан сўнг ўғлидан воқеа ҳақида хабар топган ота рафиқаси билан воқеа жойига етиб бориб, чақалоқни ўз машинасида шаҳар шифохонасига олиб кетган.
Маълум қилинишича, ташлаб кетилганида туғилганига эндигина 3 кун бўлган қизалоқнинг аҳволи кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамдан кейин яхшиланган.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси