+289. 8 ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

Жамият 14651
image

Бугун, 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 289 нафарга ошиб, 15896 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлар:

•    38 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;

•    52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

•    98 нафари Тошкент шаҳрида;

•    40 нафари Андижон вилоятида;

•    20 нафари Самарқанд вилоятида;

•    19 нафари Жиззах вилоятида;

•    9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

•    9 нафари Наманган вилоятида;

•    4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 6813 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 527
Рейтинг: 3
t
×