28 октябрь куни Ўзбекистонда шамол тезлиги кучаяди
Бу қизиқ
−
27 Октябрь 2020
10671Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 28 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиб 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 10-12° бўлади.
Қорқалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-3° совуқ, кундузи 8-13° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Динара Юусупова
LiveБарчаси