26 март куни баъзи жойларда момақалдироқ ва ёғингарчилик кутиляпти
Бу қизиқ
−
25 Март 2021
6430Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 26 март куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 16-18° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 23-28° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучайиши, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
LiveБарчаси