22-24 сентябрда Тошкентда CАЕх Mebel & Decor 2023 кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади

Бизнес

image

22-24 сентябр кунлари Марказий Осиёдаги энг йирик CАЕх Uzbekistan кўргазма марказида CАЕх Mebel & Decor 2023 кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

CАЕх Mebel & Decor 2023 кўргазма-ярмаркаси истэъмолчилар билан бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларнинг янги форматини тақдим этади. Кўргазма B2B ва B2C форматларга ихтисослашган бўлиб, у иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар учун кенг имкониятлар яратади.

Ҳозирги вақтда кўргазма майдонининг 70 фоизини мебел саноатининг турли соҳаларида фаолият юритувчи экспонентлар эгаллаган. Улар орасидан мебел ва мебел жиҳозлари, гилам ва пол қопламалари, девор гулқоғозлари ва қопламалари, пардалар, ички ва ташқи ёритиш, идишлар, безак буюмлари ва бошқа уй-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хизматларини тақдим этувчи корхоналар жой олган.

Тадбиркорлар учун бундай кўргазмаларда иштирок этиш бир қатор имкониятларни яратади:

  • Янги самарали савдо каналларини топиш;
  • Харидорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва етказиб бериш географиясини кенгайтириш;
  • Ички ва халқаро бозорда маҳсулот ҳақида маълумот бериш.

Шунингдек, кўргазма-ярмаркада IKEA, H&M Home, ZARA Home ва бошқалар каби йирик байерлар иштирок этиши кутилмоқда.

Ташриф буюрувчилар учун эса ушбу кўргазма-ярмарка уй, турар-жой учун зарур ҳамма нарсани бир жойда топишга имкон беради. Идишлар, гиламлар, ташқи мебеллар, юмшоқ мебеллар, безак буюмлари, ландшафт ечимлари – буларнинг барчасини кўргазма-ярмаркада топиш ва ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш мумкин. 

Кўргазма доирасида ишлаб чиқарувчиларнинг янги ишланмалари, технологиялари ва янгиликлари билан танишиш, шунингдек, кўплаб қизиқарли ғояларни кашф қилиш имконияти бўлади. Шунингдек, кўргазма кунлари турли хил совринлар ва маҳорат дарслари ўтказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар кўргазма марказига автобусларда бепул етиб олишлари мумкин бўлади. caexmebeldecor.com сайтида автобус йўналишлари билан танишиш мумкин. 

Кўргазма-ярмаркада иштирок этишни истаган тадбиркорлар CАЕх алоқа марказига 78 113 3333 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин. 

Манзил: Ўзбекистан, Тошкент, Мирзо Улугбекский район, МСГ «Баркамол», Миллий боғ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Университет Akfa

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг caexmebeldecor.com

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг