“2024 GWM Global Conference”: глобал ривожланиш йўлининг иллюстрацияси
Бизнес
−
20 Май
1917Пекин шаҳрида (ХХР) жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари бўлиб ўтган муҳташам “2024 Beijing International Automotive Exhibition” кўргазмаси доирасида “2024 GWM Global Conference” конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда HAVAL (Great Wall Motor) автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари иштирок этишди.
Конференцияда GWM компанияси президенти жаноб Му Фен компаниянинг Хитойдаги ўз илдизларини ва хорижий бозорлардаги маҳаллийлаштирилишларни сақлаб қолган ҳолда глобаллашув стратегиясига амал қилишини таъкидлади. Бренд ўзининг оддий «товарларни экспорт қилиш”дан бошлаб “хориждаги сотувлар” гача бўлган, энди эса “экологик глобаллашув” бўйича экспорт стратегиясини доимий равишда такомиллаштириб бормоқда. GWM юқори сифатли глобал ривожланишга эришиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқариш, операциялар, бренд ва таъминот занжирини мослаштиришга шароитлар яратиш орқали маҳаллийлаштирувни доимий равишда тарғиб этмоқда. Хорижда 20 йилдан ортиқ ривожланишдан сўнг, GWM’нинг юқори сифатли глобал ривожланиши янги босқичга кўтарилди. GWM TANK вa GWM ORA каби бир нечта юқори сифатли янги энергиявий маҳсулотлар хорижий бозорларга чиқарилди ва “экологик глобаллашув” стратегияси сезиларли натижаларни қайд этди.
GWM “экологик глобаллашув” стратегиясини тарғиб этишни давом эттирмоқда ва “тадқиқот – ишлаб чиқариш – сотувлар” жараёнини тўлиқ қамраб олиш орқали бренднинг глобал ривожланишига эришмоқда. Компания фаол равишда маҳаллий филиалларни ташкил қилмоқда, маҳаллийлаштирилган маркетинг ва маҳсулотлар ишланмаларини олиб бормоқда, шунингдек, янги иш усулларини ўрганмоқда.
Ҳозирда бренд Таиланд ва Бразилияда автомобиль заводларини очди, шунингдек, минтақавий ҳайдаш шароитларига ва глобал истеъмолчилар эҳтиёжларига мос бўлган маҳсулотлар бўйича тадқиқотлар, ишланмалар ва ишлаб чиқарилишни маҳаллийлаштиришга ёрдам бериш мақсадида Покистон, Эквадор ва бошқа мамлакатларда KD-заводларини ташкил этди. Маҳаллий оммавий ишлаб чиқаришга таянган ҳолда, GWM нафақат нарх рақобатбардошлигини оширади, балки иш ўринлари яратишга, маҳаллий бозорлардаги солиқ тушумларининг кўпайишига кўмаклашиб, ижтимоий мажбуриятларини бажаради ва ўз фаолиятини олиб бораётган мамлакатлар ва жамиятларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
GWM International’нинг раҳбари, GWM Group’нинг вице-президенти бўлган жаноб Паркер Ши компаниянинг глобал ривожланиши тарихи ҳақида сўзлаб берди. У GWM’нинг бешта асосий маҳсулотлар қаторларининг жаҳон бозоридаги ютуқларини ёритиб берди. Турли мамлакатлардаги автомобил соҳибларининг ҳикоялари билан бирга, у GWM ўз маҳсулотлари ва хизматларининг юқори сифати туфайли глобал истеъмолчиларнинг меҳрини қозонганлигини намойиш этди.
GWM – хорижий бозорларга чиққан Хитойнинг биринчи автомобиль компанияларидан биридир. 1997 йилнинг ўзидаёқ GWM маҳсулотларининг биринчи партиясини Яқин Шарқ бозорига экспорт қилишни бошлади ва халқаро бозорни ўрганиш ва кенгайтиришни бошлаб юборди. Ҳозирги вақтда GWM дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда мавжуд бўлиб, 1,4 миллиондан ортиқ халқаро фойдаланувчилар GWM автомобиллари соҳибларига айланганлар. 2023 йилда GWM’нинг чет элдаги сотувлари ҳажми 314 минг автомобилдан ошиб, бир йилги ўсиш тахминан 80 фоизни ташкил этди.
Бренднинг “ONE GWM” стратегияси доирасида Great Wall Motor унинг қийматини намоён этишини кучайтириш орқали ўз брендининг имиджини ўзгартирмоқда ва маҳсулотларининг беш асосий моделлар қаторини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Жаҳон истеъмолчиларининг эҳтиёжларига асосланиб, компания мураккаб фойдаланиш сценарийларида уларнинг турли хил талабларини қондириш мақсадида “multi-category + multi-power combination” (“мульти-категория + мульти-қувватли комбинация”) хорижий стратегиясини шакллантирди. Барча сотилаётган асосий моделлар ANCAP va E-NCAP’нинг энг юқори беш юлдузли рейтингларига эга бўлдилар. GWM TANK 300 ва 500 каби премиум тоифасидаги моделлар дунё бозорига чиқарилди ва тезкор равишда 30 дан ортиқ мамлакатларда амалга киритилди. GWM TANK 300 ҳатто ҳардкор йўлтанламас автомобилларнинг дунё бўйлаб сотувлари бўйича 2-ўринни эгаллаб, Хитой автомобилларининг янги имижини яратишга эришди. “2024 Beijing International Automotive Exhibition” кўргазмасида GWM тадбирни хитой ва инглиз тилларида тўлиқ ёритилишини, шунингдек, бренд тақдимотининг хорижий ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатилишини таъминлаб, бренднинг глобал ривожланишдаги ижобий имижини намойиш этди.
Маҳсулотларнинг юқори сифати ва ажойиб сервис хизмати туфайли Great Wall Motor бутун дунё бўйлаб автомобиль соҳибларининг муҳаббатини қозона олди. “GWM Care” сервис хизмати автомобиль соҳиби автомобилдан фойдаланишининг ҳар бир тафсилотига эътибор қаратиб, пухта ва яхши ўйланган тажрибани таъминлайди. Жаҳон фойдаланувчиларининг қўллаб-қувватлаши GWM’нинг барқарор ва сифатли ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучидир ва компания глобал фойдаланувчиларга уларнинг қўллаб-қувватлови ва брендга бўлган муҳаббатлари учун доим миннатдордир.
Автомобиль соҳиблари учун маросимлар, учрашувлар, йўлтанламас автомобилларда саёҳатлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали GWM уларга компания маҳсулотларини ҳайдашдаги гўзаллик ва ҳайратдан завқланишга имкон яратиб, улар учун тегишлилик ҳиссини яратади.
Яқин орада Great Wall Motor компанияси дунё бўйлаб автомобиль соҳибларини ўзларининг турмуш тарзи ёки ҳаётга бўлган муносабатларини намойиш этишга ундаш учун “GWM Life” автомобиль соҳибларини рағбатлантириш дастурини ишга туширади. Шунингдек, компания Хитойнинг йўлтанламас автомобиллар маданиятини дунё бўйлаб автомобил соҳибларига намойиш этиш ва уларнинг тегишлилик ҳисларини кучайтириш мақсадида “Alxa Hero Festival” фестивалида иштирок этиш учун бахтли автомобиль соҳибларини танлаб олади.
Great Wall Motor ўз фаолиятига узоқ муддатли ёндашувни қўллаб, очиқлик ва инклюзивлик тамойилларига амал қилади. Компания тадқиқотлар, етказиб беришлар, ишлаб чиқариш ва сотувларни ўз ичига олган глобал интеграцияланган экотизимни яратмоқда. GWM жаҳон бозорларига чиқиш учун маҳсулотларнинг комплекс ассортиментини шакллантиради. Бу глобал истеъмолчиларда ишонч туйғусини ҳосил қилувчи бренд имижини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шу тариқа, компания дунё автомобиль саноатининг барқарор ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.
Таъкидлаш жоизки, Haval брендига мансуб бўлган автомобиллар ишлаб чиқарилиши “Жиззах” ЭИЗда жойлашган, ADM Global компаниялар гуруҳига кирувчи, Ўзбекистондаги биринчи хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган автомобиль заводи бўлган ADM Jizzakh заводида амалга оширилмоқда.
ADM Global компаниялар гуруҳи фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар adm.uz расмий сайтида тақдим этилган.
HAVAL кроссоверларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.
E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
HAVAL’нинг расмий дилерлик марказлари:
● ADM-ASTER Тошкент Телефон: +998 (55) 506-25-52
● Sayor Motors Тошкент Телефон: +998 (55) 519-00-01
● HAVAL Андижон Телефон: +998 (95) 179-01-01, +998 (95) 179-00-01
● HAVAL Бухоро Телефон: +998 (91) 827-27-27
● HAVAL Самарқанд Телефон: +998 (55) 506-25-52
● HAVAL Термиз Телефон: +998 (90) 522-20-20
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси