2022 йилдан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади

Жамият

image

2022 йил 1 январдан бошлаб муҳим тижорат салоҳиятига эга бўлган углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш ёки аввал ўрганилган ер қаъри участкасида қазиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгиланди.

Махсус тартибга кўра::

•    сотув суммаси ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун бонус суммаси сифатида қаралади ва танлов савдолари ташкилотчиларининг харажатларини чегирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади;

•    танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

2022 йил 1 январдан бошлаб фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонуси ҳамда фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонус бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан бошлаб:

а) геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;

б) ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиладиган, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади;

в) геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови қуйидагиларга йўналтирилади:

•    70 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

•    15 фоизи – вилоят маҳаллий бюджетига;

•    15 фоизи – туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг