2022 йилда ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши оширилади
Жамият
−
02 Январь 2022
15808Ўзбекистонда 2022 йилда айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақлари оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида маълумот берилган.
Стратегияда қайд этилишича, иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча оширилади:
олий тоифали ўқитувчилар учун — камида 15 фоизга;
биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун — камида 10 фоизга;
иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун — камида 5 фоизга.
LiveБарчаси