2021 йилда яна 10 та Президент мактаби очилади – Мирзиёев
Жамият 29 Декабрь 2020 11:25
2742
Келгуси йилда Ўзбекистонда яна 10 та Президент мактаби очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаётган мурожаатномасида айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб очилади.
“Иқтидорли ўғил-қизларни юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқуқ ўзгартиришига кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида янги университет ташкил этамиз”, деди Президент.
Олийгоҳга хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилиниб, ёшларга дарс беради.