2021 йилда газ ва электр энергияси учун нарх ошмайди
Жамият 24 Ноябрь 2020 16:13
3645
2021 йилда Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик пататасининг ялпи мажлисда мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов маълум қилган.
“Мазкур норма 2021 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасида қайд этилган”, деб ёзмоқда Қонунчилик палатаси депутати.
Таъкидлашича, Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида иштирок этган Бош вазир Абдулла Арипов ҳам буни тасдиқлаб, бу аҳоли учун енгиллик яратиш ва қўллаб-қувватлаш йўлида қилинаётганлигини билдириб ўтган.