2021 йил учун автотранспорт йиғими миқдори тасдиқланди
Жамият
−
29 Декабрь 2020
13250“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун билан 2021 йил учун автотранспорт йиғимлари миқдори тасдиқланди. Йиғимлар миқдори 2020 йил учун белгиланган даражасида қолдирилди.
Бунда қуйидаги келтирилган жадвал назарда тутилмоқда:
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий давлатларнинг оғир юк ташувчи ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтганлиги учун жадвалда кўрсатилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда қўшимча равишда тўлов ундирилади;
Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;
гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициенти қўлланилади;
халқаро шартномада бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
LiveБарчаси