2020 йилнинг энг яхши марказий ҳимоячиси аниқланди

Спорт 2655
image

“Ливерпул” ва Голландия миллий терма жамоаси футболчиси Виржил Ван Дейк 2020 йилнинг энг яхши марказий ҳимоячиси деб топилди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

“Ливерпул” ҳужумчиси Эндрю Робертсон чап қанот ҳимоясида етакчиликни қўлга киритди. Иккинчи поғонани “Бавария”да тўп сураётган канадалик Алфонсо Дэвис эгаллади. Учинчи ўрин эса “Барселона” футболчиси Жорди Альбага насиб этди.

Мерсисайдликлар таркибидан энг самарали ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ESPN'га кўра 2020 йилнинг энг яхши ҳужумчиси, деб топилган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 2.9
t
×