2020 йилдан мультимодал транспорт йўли ишга тушади

Жамият 2739
image

Мультимодал транспорт коридори бўйлаб контейнер юк поездининг илк синов қатновини 2020 йилнинг биринчи чорагида амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги иштирокида халқаро мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш масаласида бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди. 

Ўзбекистон томони ташаббуси билан коридор иштирокчилари ҳамкорлигида ташкил этилган биринчи учрашувда, юк ташиш ҳажмини ошриш, ушбу халқаро лойиҳага аъзо давлатлар ҳудуди орқали мультимодал ташувларни ривожлантириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Учрашув давомида ягона транзит тариф ставкалари ва коридор бўйлаб юк ташиш шартлари ўрнатилиб, логистика инфратузилмаси муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги раислигида лойиҳада иштирок этаётган давлатлар темир йўллари раҳбарларидан таркиб топган Мувофиқлаштирувчи қўмитани тузишга келишиб олди.  

Ушбу мультимодал транспорт коридори бўйлаб контейнер юк поездининг илк синов қатновини 2020 йилнинг биринчи чорагида амалга ошириш режалаштирилмоқда.  
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3
t
×