2020 йилда Ўзбекистонда сайловга оид халқаро конференция ўтказилади

Жамият

image

2020 йилда Ўзбекистонда Сайлов қонунчилиги ва мавжуд тажрибадан келиб чиқиб халқаро конференция ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов маълум қилди. 

“Марказий сайлов комиссиясининг охирги йиғилишларида қарор қабул қилдик. Халқаро кузатувиларнинг фикрларини ўрганиб, таклиф киритяпмиз. 2020 йилнинг иккинчи чорагида халқаро конференция ташкил қилмоқчимиз. Конференциянинг асосий мақсади – ўтган сайловларда қандай камчиликларга йўл қўйдик, қандай сабоқлар олдик, қанақа фикрлар билан чиқамиз. 2020 йилда сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштирамиз”, дейди  Мирзо-Улуғбек Абдусаломов. 

Ташкилот раҳбари шунингдек, сайловчиларни рўйхатга олиш бўйича муҳим ишлар ҳақида айтди. 

“Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди. 20 миллиондан ортиқ сайловчиларнинг манзили, қаерда туриши электрон равишда боғлаб дастурга киритдик. Улар яшайдиган турар жой объектини ҳам ҳисобга олиб, 7 миллионга яқин уй-жой объектлари рўйхатга олинди. Уйма-уй юриб сайловчиларнинг электрон манзили олинди. 

Хабарингиз бор, Президентимизнинг қарори бўйича 2022 йилда бизда умумхалқ рўйхатга олиш ўтказилади. Мана шунга дастуримиз ҳам асос бўлади деган фикрдаман. Давлат ташкилотлари раҳбарларидан илтимос қилардимки, бу тизимни тўлиқ ишлатишимиз керак. Тирик организм сифатида ишлатишимиз керак”, дейди Марказий сайлов комиссияси раиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг