2 та ўйин 5 та гол. Роналду ўзига ўхшаяпти
Спорт
−
30 Август 2023
7492“Ал-Наср”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони клуби сафида ўтказган сўнгги икки ўйинида бешта гол урди.
Бу унинг янги чемпионатга ўтганидан бери кетма-кет икки ўйиндаги энг яхши статистикаси ҳисобланади. “Ал-Фат” билан ўйинда португалиялик хет-трик қайд этди ва унинг жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ал-Шабаб” билан ўйинда эса Роналду дублга эришди. Португалиялик ҳужумчи иккала голни ҳам пенальтидан киритган.
“Ал-Наср”га янги келган яна бир футболчи Садио Мане эса икки ўйинда 3 та гол урди.
“Ал-Наср” Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги мавсумида турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа 30 учрашувда 67 очко жамғарган. “Ал Шабаб” эса 56 очко билан 4-ўринни эгаллаганди. “Ал-Иттиҳод” – мамлакатнинг амалдаги чемпиони (72) ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь