10 фоиз бошланғич тўлов билан 1,6 сотихли хонадон ва махсус таклифга эга бўлинг!
Бизнес
−
14 Февраль
5255Акция давомида ҳар бир янги мижозга кафолатланган Hofmann брендидан маиший техникалар тўплами ва 50 миллион сўм совға сифатида берилади.
Атиги 10 фоиз бошланғич тўлов билан имтиёзли шартларда орзунгиздаги хонадонни харид қилинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг.
“Onix” тураржой мажмуаси билан ҳаётингиз янада завқлироқ. Бахтли ва фаровон ҳаётда яшашни истайсизми? Энди ҳар кунингиз янада қулай ва ёқимли ўтади.
“Onix” тураржой мажмуаси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектар бўлиб, тайёр кадастрга эга 114 та, 1,6 сотихдан 2 сотихгача бўлган коттежларни ўз ичига олади.
Коттежлар мукаммал лойиҳалаштирилган ва оилангиз билан фаровон ҳаёт кечириш учун барча қулайликларни ўзида мужассам қилган. Хусусан, кадастрга эга ва ривожланган инфратузилмада жойлашган.
Ҳар бир хонадон икки паллали иситиш қозони, радиаторлар, кучайтирувчи айланма насос ва Engelberg ойна ромлари каби замонавий технологиялар ва муҳандислик ечимлари билан таъминланган.
Қурилиш жараёнида иқлим сақловчи ва овоз қайтарувчи хусусиятга эга бўлган енгил бўшлиқли қизил ғишт ишлатилган. Ушбу қурилиш материали нафақат мустаҳкам, балки хонадонингизда қулай яшаш шароитларини яратишга ҳам хизмат қилади.
Диққат! Акция 1,6 сотихли коттеж харид қилган дастлабки 5 нафар мижоз учун амал қилади.
Замонавий ва қулай ҳаётни танланг! Шошилинг!
Батафсил маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг:
Телефон рақами: (55)-512-22-20
Манзил: Миробод тумани, Эски Отчопар кўчаси, 58 Б.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси