15 ёшли енгил атлетикачи Шарифа Давронова Жаҳон чемпиони бўлди (видео)

Спорт 13216
image
-

Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ушбу Жаҳон чемпионатида енгил атлетиканинг уч хатлаб сакраш йўналишида иштирок этган Шарифа Давронова 14,04 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Қайд этиш керакки, ҳозирда Давронова бор-йўғи 15 ёшда. Бироқ ёш бўлишига қарамасдан энг яқин таъқибчисини 66 сантиметрга ортда қолдирган. Ўзбекистонлик спортчидан кейинги 2-ўринни франциялик Сохане Аукагос (13,38) эгаллади. Учинчи поғона эса австралиялик Тиана Борасга (13,30) насиб этган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 379
Рейтинг: 3.1
t
×