14 ёшли бола ўлими айтилмаганди. ССВ коронавирус қурбонлари сонини яширяптими?
Жамият
−
13 Июль 2020
24369Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда 14 ёшли бола ҳам коронавирусдан вафот этгани ҳақида маълумот берганди. Бу ахборот одамларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус қурбонлари ҳақидаги маълумотни яширётган экан деган тасаввур шаклланишига сабаб бўлди.
Шу сабабли ССВ штаби аъзосининг айтганларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков изоҳ бериб ўтди.
“Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Ҳабибулла Оқилов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида бизда вафот этганларнинг 13 фоизини 40 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этиши хақида гапирдилар. Афсуски, вафот этганлар орасида 14 ёшли бола (20 ёшгача бўлганлар — 3 фоиз) ҳам бор деб ўтдилар.
Шу куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам касалликдан вафот этганларни сонини яширмай тўғри маълумот тақдим этган. Яна қайтариб айтаман, республикамизда касалланганлар ва вафот этаётганлар тўғрисидаги маълумотлар аниқ, шаффоф холда фуқароларга етказилмоқда”, дея таъкидлади Нурмат Отабеков.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 193 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 7852 нафари соғайган ва 62 нафари вафот этган.
LiveБарчаси