13 яшар қиз фарзанд кўрди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди

3-саҳифа 39825
image

Бухорода 13 яшар қиз ўғил фарзанд дунёга келтирди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда. 

Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутддиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан 30 ноябрь куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 2003 йилда туғилган гумондор шахс терговга жалб қилинган.  

“Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейди Бош прокуратура масъули. 

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, қиз аммасининг ўғли Р.Т. билан ишқий муносабатда бўлган. Бир неча йил илгари ўрта мактабни тугатган Р.T. ишлаш учун Россияга ҳам қатнаб юрган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3106
Рейтинг: 3
t
×