Хориждан келувчиларни карантинга жойлаштириш талаби бекор қилинмоқда

Жамият

image

Айрим давлатлардан Ўзбекистонга кириб келувчи йўловчиларни карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 90-сон баёнининг айрим-бандларида белгиланган қуйидаги чеклов ва талаблар бекор қилинмоқда:

•    Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконгдан халқаро авиақатновларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатиш;

•    мазкур давлатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган учинчи давлат фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмаслик;

•    Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган кундан эътиборан 10 кун давомида мажбурий уй карантини ёки уларни ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинмоқда.

Аввалроқ, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг