11 мамлакат. Ўзбекистон кимлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи экани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон биринчи навбатда 11 та мамлакат билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ва алоқаларни янада кенгайтиришни изчил давом эттириради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида гапирди. 

Давлат раҳбари ушбу 11 мамлакат номларини тилга оларкан, биринчи учликда Россия, Хитой ва АҚШ номини тилга олди. 

“Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция ва бошқа қатор давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш изчил давом эттирилади. Ҳар бир асосий шеригимиз билан ҳамкорлик стратегиялари ва дастурлари ишлаб чиқарилади”, дейди Президент.

Давлат раҳбарига кўра, Ўзбекистон олиб бораётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсат инобатга олинган ҳолда ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадлардан келиб чиқиб, мамлакатнинг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади ва янгиланган Концепция қабул қилинади.

“Ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш диққат марказимизда бўлади. Марказий Осиё давлат давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувининг учинчи саммити ўтказилади”, дейди Президент. 

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш масалалари доимо диққат марказида бўлади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раисликни самарали амалга ошириш чоралари кўрилади. 

Ўзбекистон келгуси йилда ҳам Афғонистон муаммосини ҳал этиш ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган тизимли саъй-ҳаракатларни изчил давом эттириш ниятида. Президент трансафғон транспорт коридорини барпо этиш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг