1 октябрдан “Мобил қуллик” бекор қилинади

Жамият 25214
image

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Вазирликда давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобил алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин.

"Масалан, агар сиз UzMobile абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун мобил алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилади", дейилади Адлия хабарида.

 
Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1674
Рейтинг: 3
t
×