Хавф ортди. Путин АҚШнинг ЎҚРБШдан чиқиши оқибатларини баҳолади
Олам
−
14 Ноябрь 2020
15314Россия Президенти Владимир Путин АҚШнинг “Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома”дан чиқиши хавфнинг кучайишига олиб келгани ҳақида гапирди.
“Хавф ва таҳдидлар Америка Қўшма Штатлари томонидан “Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома”ни бекор қилинганидан кейин сезиларли даражада ошди”, дейди Путин Шарқий Осиё мамлакатлари саммитидаги нутқида.
Ундан ташқари, Путин Россия вазиятни барқарорлаштиришга, шунингдек, қуролланиш пойгасининг олдини олишга интилиб, Осиё ва Тинч океани минтақасида ва дунёнинг бошқа минтақаларида ўрта ва қисқа масофаларга мўлжалланган ракеталарни жойлаштиришга бир томонлама мораторий эълон қилганини таъкидлади.
Путиннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар қуролланишдан тийилгунга қадар мораторий каби чоралар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Қўшма Штатлар Россияни “Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома”ни бузганликда айблаган эди.
Москва бундай айбловларни рад этиб, шубҳа уйғотган ракетани намойиш қилишга ва мавзуни муҳокама қилишга тайёрлигини айтган. Бироқ АҚШ буни истамади ва шартномадан бир томонлама чиқиб кетган эди.
Маълумот ўрнида, АҚШ Президентлиги сайловларида ғолиб бўлгани айтилаётган Жо Байден эса “Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома”ни тиклаш ва унинг муддатини узайтириш мақсади борлигини айтган.
Фаррухжон Муродқулов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь