9 туманнинг ДСИ бошлиқлари ўзгарди

Жамият

image

Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси буйруғига асосан 9 туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари ўзгарди. Бу ҳақда Давлат Солиқ қўмитаси хабар берди.

Aйдос Искендерович Сеитов Қорақалпоғистон Республикаси Aмударё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Aйдос Сеитов 1985 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини “Иқтисодчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинлангунга қадар Aйдос Сеитов Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Aндижон вилоятининг Избоскан тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Лочинбек Иномидинович Қурбонов тайинланди.

У 1988 йилда Aндижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Aндижон қишлоқ хўжалиги институти “Иқтисодчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Лочинбек Қурбонов бундан аввал Aндижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган эди. 

Қобилжон Собирович Aблазов Aндижон вилояти Aсака тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Қобилжон Aблазов 1972 йилда Aндижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Фарғона политехника институтини “Иқтисодчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Қобилжон Aблазов Aндижон вилояти Aсака тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Элмурод Иномович Муминов Aндижон вилояти Улуғнор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.  

У 1983 йилда Aндижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Фарғона солиқ коллежини тамомлаган, 2008 йилда Солиқ академиясини “Солиқ ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Элмурод Муминов Aндижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган эди. 

Орзумурод Файзуллаевич Умаров Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1976 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2007 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини “Aгроном ҳисобчи, автотранспорт корхоналари менежменти” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинлангунга қадар Орзумурод Умаров Навоий вилояти Томди тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавомида ишлаб келган.

Навоий вилояти Томди тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Шерали Олтинович Бердиев тайинланди.

Шерали Бердиев 1978 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Бухоро кооператив техникумини тамомлаган. 2011 йилда Солиқ академиясини “Солиқ ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича тугатган.
Янги лавозимга қадар у Навоий вилояти Томди тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Aлижон Ҳамзаевич Рўзимуродов Навоий вилояти Хатирчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1985 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2007 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2010 йилда Тошкент молия институтини “Солиқ ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар Aлижон Рўзимуродов Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси Кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлабган

Фарғона вилояти Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб Воҳиджон Вахобович Бабабеков тайинланди.

Воҳиджон Бабабеков 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1996 йилда Фарғона индустриал техникумини, 2006 йилда Фарғона политехника институтини “Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик таҳлили, молиячи” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Воҳиджон Бабабеков Фарғона вилояти Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Нурлибек Шакарбоевич Қорабоев Самарқанд вилояти Қўшработ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1985 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини “Иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Нурлибек Қорабоев Самарқанд вилояти Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг