“Uzbekistan Airways” иккита вертолётини сотувга қўйди

Жамият

image

“Uzbekistan Airways” АЖ ишлатишдан чиқарилган авиация техникасини сотувга қўйди. Бу самолёт паркини янада унификация ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди. 

Сотувга қўйилган техникалар орасида 1991 йилда ишлаб чиқарилган МИ-8МТВ-1 (нархи 1 224 904 доллар) ва 1992 йилда ишлаб чиқарилган худди шу моделдаги (нархи 1 274 265 доллар) вертолётлар бор. 

Шунингдек, сотувга авиация двигателлари қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда рақобатни кучайтириш учун фуқаро авиацияси бозорига янги ташувчиларни жалб қилиш, “Uzbekistan Airways”ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made