Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади
Бу қизиқ
−
25 Май 2020
7963Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 26 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+22 даража, кундузи +36...+38 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +24...29 даража бўлади.