Boulevard — Tashkent City'нинг қоқ марказидаги турар-жой мажмуаси

Бизнес

Boulevard турар-жой мажмуаси Ўзбекистондаги энг улкан қурилиш лойиҳаси — Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган. Пойтахтнинг энг нуфузли масканида хусусий кўчмас мулк эгаси бўлиш –мамлакатнинг аксарият аҳолиси орзуси. 

Boulevard — юқори классдаги саккиз қаватли 6 та уйлар ва 46 м2 дан 118 м2 гача режали тузилишга эга 1167 та хонадонлар ҳамда ҳашаматли террасаларга эга бўлган пентхаусларни ўзида мужассам этган. Мажмуанинг барпо этиш ишларига 120 дан зиёд хорижий мутахассислар жалб этилган. 

Турар-жой мажмуаси яқинида 4 та метро бекатлари – «Халқлар Дўстлиги», «Алишер Навоий», «Пахтакор» ва  «Ўзбекистон» бекатлари жойлашган. Халқаро аэропортгача бўлган масофа автомобилда 10 дақиқани ташкил этади, мажмуа яқинида жойлашган болалар боғчаси, мактаб, ўқув ва тиббиёт муассасаларига пиёда юриб бориш мумкин. Шунингдек, мажмуадан деярли узоқ бўлмаган масофада пойтахтнинг диққатга сазовор масканлари – Мустақиллик майдони, Тошкент давлат Цирки, Пахтакор стадиони, Халқлар Дўстлиги саройи, Humo Arena спорт мажмуаси, шу билан бирга, бозор ва масжидлар ўрин олган. 

Уйлардан икки қадам масофада Tashkent City'нинг улкан парки мавжуд бўлиб, 18 гектардан зиёд майдонга эга бўлган бу маскан пойтахт марказида кенг доирадаги янги жавмоат жойига айланади. Парк ҳудудида катта ям-яшил ҳудуд барпо этилиши, шунингдек Ўзбекистонда илк маротаба тақдим этиладиган ўйин-кулгу ва дам олиш учун турли хилдаги имкониятлар яратилиши кўзда тутилган. 

Бугунги кунда турар-жой мажмуасида 400 нафардан ортиқ Тошкентнинг ишбилармонлик қисмида барпо этилган олий тоифадаги янги қурилган уй-жойларнинг бахтли эгалари мавжуд ва бу рақамлар кундан-кунга ўсиб бормоқда.  

Лойиҳага қизиқиш билдирган ҳар бир киши савдо офисимизга ташриф буюриши ва иш бошқарувчилар билан мулоқот қилишлари мумкин, иш бошқарувчилар томонидан эса барчага манзур бўлган нархлардаги турли хилдаги уйлар таклиф этилади. Кундан-кунга қизиқувчилар сони ортиб, хонадонлар сони эса камайиб бормоқда. 

Boulevard турар-жой мажмуасидан янги уй-жой харид қилишга шошилинг. 

Манзил: Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар Дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Савдо офиси иш тартиби: 9:00 дан 19:00 гача, дам олиш кунларисиз.

Ягона ахборот маркази: (+998) 71−202−22−22

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг