Бир пайтлар жиноят фигуранти бўлганлар ҳозир ҳоким
Интервью
−
04 Апрель 2023
20052Кўпинча у ёки бу вазирликнинг ходими жиноят содир этгани, ўзи ҳуқуқ ҳимоячиси бўлса ҳам қотилликка қўл ургани ёки бировнинг аёлига кўз олайтириб, жиноят иши фигурантига айланганлар ҳақида эшитиб қоламиз. Аммо бу ҳақидаги маълумотлар расман эълон қилинмайди, одамлар орасидаги гаплигича қолади. Шу боисдир баъзан вазирлик ва идораларнинг ходимлари бирор гап бўлса тизимнинг ўзи мени ҳимоя қилиб олади қабилида иш тутиб, жиноятдан узоқ турмайди. Тизим ҳам минглаб ходимлар шарманда бўлмаслиги, жамоатчилик орасида обрўсизланмаслиги учун ҳалиги жиноятчи ходимни ҳимоя қилиб, унинг қилмиши ҳақида миқ этмайди.
Хўш, тизимлар ходимини ҳақ-ноҳақ ҳолатда ҳимоя қилиши, тизимнинг обрўсини сақлаш учун жим туриши, кўз юмиши, жирканчлигини яшириши бошқа ходимларда “барибир мени ҳимоя қилади” деган фикрни келтириб чиқармайдими? Қайсидир тизим йил охирида намунали деб топилиши учун халқ кўплаб қурбон бериши керакми? QALAMPIR.UZ айнан шу савол билан “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга юзланди.
“Раҳбар ходимининг қилмишларини қўллаб-қувватлаши ёки бирор ҳолатга бепарволик қилиши ҳам маълум даражада қўллов бўлади. Аёлларга нисбатан зўравонликда Адлия вазирлиги нишонга тушиб қолди. Бир муаммо кўтарилса, қайсидир амалдорни обрўсига соя солади, кимнингдир комфортини бузади. Бу эса ўз-ўзидан кейинги ходимларнинг ишларини ёпди-ёпди қилишга олиб келади. Аввалдан ИИВ ёки бошқа вазирликларда ҳам шундай ҳодисалар содир бўлган. Ҳозир “катта” ҳоким бўлиб юрган одамлар бир вақтлар тергов изоляторида ҳомиладор бўлиб қолган ёки зўрланган аёллар иши юзасидан очилган жиноят ишининг фигурантлари эди.
Ҳозиргача эсимда 2011-2013 йилларда қамоқхоналарда аёллар ҳомиладор бўлиб қолганидан учрашувга айнан ҳомиладорликнинг олдини оладиган дори ичириб чиқарилган ҳолатлар ҳам кузатилган”, дейди Абдураҳмон Ташанов.
“Эзгулик” жамияти раисининг айтишича, Хоразмда содир бўлган ҳолат бир неча ой аввал Олий Мажлис Сенатида муҳокама қилинган. Муҳокама жараёнида сенаторлар, Адлия вазирлиги ва Омбудсман вакили ҳам иштирок этган. Ўша вақтда жим ўтирган “катталар” мавзу жамоатчилик томонидан муҳокама қилинганидан сўнг ҳеч нарса билмагандек муносабат билдиришяпти.
“Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов билан видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси